- 首頁
- 免費應用程式分析
- Musulmonlar Qurgoni
- Musulmonlar Qurgoni Vs. Al Javohir
Musulmonlar Qurgoni 與 Al Javohir 使用情況與統計
Қуръон ва Суннатдан дуо ва зикрлар.
Доктор Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний
Азиз ўқувчи, сизга ушбу дастурда Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Қаҳтонийнинг «Зикр, дуо ва Китоб хамда Суннатдан дам солиб – ўқиб даволаш» номли китобининг «Зикрлар» бобидан мухтасар этилган дуолар мажмуасини тақдим этамиз.
Исталган вақтда тўғри дуони (зикрни) топиш учун смартфонингиздан фойдаланинг. Қулайлик учун биз "Қидириш" функсиясини тақдим этдик, унинг ёрдамида сиз мавзу номи ва калит сўз бўйича қидиришингиз мумкин. Сиз тез-тез ишлатиладиган дуоларни Танланганлар орасига сақлашингиз мумкин.
- Apple App Store
- 免費版
- 書籍
商店排名
- -
Ассалому алайкум ҳурматли arabic.uz сайтининг ўқувчилари!
Мана сизларга ал Жавоҳир номли арабча ўзбекча русча луғатни тақдим қилиш ниятида турибмиз. Ҳар бир нарсанинг тарихи бўлгани каби ушбу луғат китобининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Бундан тахминан тўрт йил муқаддам олдин устозимиз шайх ҳазратлари арабча ўзбекча бир луғат тайёрлашимизни маслаҳат бериб, ушбу ишни бошлашимизга дуо қилгандилар. Бизлар Аллоҳга таваккал қилган ҳолда, Унинг фазлини сўраб ўта масъулиятли ишга киришдик. Китоб тугагач, ушбу луғатга нима ном қўйиш ҳақида маслаҳат қилсак шайх ҳазратлари "ал Жавоҳир", яъни "қимматбаҳо тош ва дур", деб номладилар ва бу луғатнинг ичидаги ҳар бир сўз Қуръонда ишлатилган сўзлардан ташкил топгани учун дур кабидир, деб қўшимча қилдилар. Китоб ниҳоясига етгач islom.uz порталининг ҳар икки ҳафтада бир бўладиган 9 март душанба кунги мажлисида луғат иши тугагани шайх ҳазратларига хабарини берсак, дуо қилиб, уни андроид тизимига жойлашимизни маъқулладилар. Афсус, эртасига сешанба 10 март куни шайх хазратлари Аллоҳнинг азалда ёзиб қўйган тақдирига мувофиқ боқий ҳаётга риҳлат қилдилар. Устоз билан охирги суҳбатимиз шу луғат хусусида бўлди. Мана ниҳоят ундаги техник камчиликлар ҳар ҳолда бартараф қилиниб, бугун Аллоҳнинг фазли ила сизларга тақдим қилмоқдамиз. Ушбу луғат хато ва камчиликлардан ҳоли дейишдан йироқмиз. Иншааллоҳ кейинги босқичларда яна ҳам мукаммалроқ ҳолда ҳавола қилишни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Бу iOS учун версия бўлиб, 40 000 дан кўпроқ сўзни ўзида мужассам қилган. Бу ишда бизга яқиндан ёрдам берган Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Олимхон Қодиров, Бекзод Аҳмадали, Бекзод Рузметов ва Нодир Рузметовларга ташаккуримизни изҳор қиламиз.
Ҳурмат ила Анвар Аҳмад
- Apple App Store
- 免費版
- 書籍
商店排名
- -
Musulmonlar Qurgoni與 Al Javohir 比較排名
比較過去 28 天的 Musulmonlar Qurgoni 排名趨勢與 Al Javohir
排名
無可用數據
各國 Musulmonlar Qurgoni vs. Al Javohir 排名比較
比較過去 28 天的 Musulmonlar Qurgoni 排名趨勢與 Al Javohir
所有類別
無可用數據
書籍
使用我們的免費試用版,與所有網站進行比較
8月 29, 2026
